МАСТЕР КЛАСС

МАСТЕР КЛАСС

Тошкент молия институти “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультетининг битирувчи курс талабалари ҳамда “Бухгалтерия ҳисоби” кафедрасининг профессор - ўқитувчилари ҳамроҳлигида 2021 йил 19 ноябрь куни Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясига “Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар талаблари асосида малака ошириш тартибини ташкил этиш” мавзусида мастер класс (махорат дарси) ўтказиш учун ташриф буюришди (кафедра доц.в.б. Ғ.Ташманов рахбарлигида).

Махорат дарсини Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси бошқарув раиси профессор Тулаходжаева Минавар Махкамовна очиб берди ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларининг бугунги кундаги долзарблиги, мамлакатимизда жорий қилиш жараёнлари ҳамда халқаро стандартлар асосида малака ошириш тартиб қоидалари тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.









Ушбу мастер класс дарси Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ижрочи директори томонидан олиб борилиб, унда ассоциациянинг фаолияти, вазифалари ҳамда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида ташкил этилган малака ошириш курслари, халқаро бухгалтер, ташқи ва ички аудит сертификатларини олиш тилаблари тўғрисида маълумотлар бериб, талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб берди. Ушбу махорат дарсида битирувчи курс талабалари иштирок этишди.

10:48 / 2021-11-20
Success helper
Success warning