“Бюджет ташкилотларида бюджет ҳисоботини шакллантиришнинг амалий жиҳатлари” мавзусида мастер-класс дарси ўтказилди
2024 йил 5 январь куни Тошкент молия институти “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида кафедра доценти, PhD А.Кулибоев томонидан “Бюджет ташкилотларида бюджет ҳисоботини шакллантиришнинг амалий жиҳатлари” мавзусида мастер-класс дарси ўтказилди.
Унда кафедра доценти А.Кулибоев “УзАСБО” дастурий мажмуасидан фойдаланган ҳолда бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг афзалликлари, ҳисоботларни шакллантириш жараёнлари ва ҳисоботларни Ғазначилик ҳамда молия органларига тақдим этишнинг амалдаги ҳолати ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.
Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачи томонидан жавоб олдилар.