«Давлат тилини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида» мавзусида мастер-класс ташкил этилди
Жорий йилнинг 26 декабрь куни «Ўзбек ва рус тиллари» кафедраси профессор-ўқитувчилари учун «Давлат тилини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида» мавзусида мастер-класс ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти доценти в.б., филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Зулфия Маруфова иштирок этди.
Давлат тили тоъғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида, давлат тилини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида мутахассис томонидан батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир давомида профессор-ўқитувчилар мавзу бўйича янги билимларга эга бўлдилар ҳамда ўзларини қизиқирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.