“Фонд бозорида молиявий технологиялардан самарали фойдаланиш”мавзусида мастер-класс ташкил этилди
Жорий йилнинг 5 январь куни “Иқтисодиёт” факультети тасарруфидаги “Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар” кафедраси иш графигига асосан молиявий технологиялар орқали фонд бозорида акция ва облигациялар савдоларини самарали ташкил этиш бўйича кафедра доценти, PhD Акрамжон Каримов томонидан “Фонд бозорида молиявий технологиялардан самарали фойдаланиш” мавзусида мастер-класс ташкил этилди.
Мастер классда миллий фонд бозорида ягона мобил платформа бўлган “Jett” инвестиция сервиси тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди. Jett сервиси Multicard иловасининг ичида ишга туширилган бўлиб, сервис фойдаланувчиларга смартфон орқали “Тошкент” Республика фонд биржасида келтирилган Ўзбекистоннинг энг йирик компанияларига сармоя киритиб, инвесторига айланиш имкониятини беради.
Доцент, PhD Акрамжон Каримов томонидан Жетт” инвестиция сервисидаги янгиликлар, фонд бозорида фаолиятини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва тизимдаги сўнгги янгиликлар ҳақида маъруза қилинди.
Мастер-класс давомида А.Каримов кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан мавзуга оид берилган саволларга батафсил жавоб берди. Тадбир иштирокчилари бу каби мастер-классларнинг ўтказилиши жуда ҳам самарали бўлиши ва молия ва молиявий технологиялар соҳасидаги назарий билимлар ва амалий кўникмаларни бойишига хизмат қилишини таъкидлашди.