“Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбалари таҳлили” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди

“Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбалари таҳлили” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди

 

2024 йил 5 январь куни Тошкент молия институти “Баҳолаш иши ва  инвестициялар” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида  кафедра катта ўқитувчиси Н.Ханова томонидан “Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбалари таҳлили” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.

 

Маҳорат дарсида Н.Ханова томонидан инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолашда пул оқимлари ва дисконт ставкасини шакллантириш бўйича маълумотлар амалий мисоллар асосида кўрсатиб берилди.

 

Маҳорат дарси давомида Н.Ханова кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан мавзуга оид берилган саволларга атрофлича жавоб берди. Тадбир иштирокчилари бу каби мастер-классларнинг кўпроқ ўтказилиши таълим сифати ошишига хизмат қилишини таъкидладилар.

13:23 / 2024-01-05
Success helper
Success warning