“Кредит-модуль тизимида ўқув-услубий ҳужжатларни такомиллаштириш йўналишлари” мавзусида мастер-класс ташкил этилди

“Кредит-модуль тизимида ўқув-услубий ҳужжатларни такомиллаштириш йўналишлари” мавзусида мастер-класс ташкил этилди

 

Жорий йилнинг 26 декабрь куни институт профессор-ўқитувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази Ўқув-услубий фаолиятни такомиллаштириш бошқармаси бошлиғи, п.ф.ф.д.(PhD.), доцент Зарипов Лочин Рустамович томонидан “Кредит-модуль тизимида ўқув-услубий ҳужжатларни такомиллаштириш йўналишлари” мавзусида мастер-класс ташкил этилди.

 

 

 

 

Мастер-класс очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, айнан бугунги кунда олий таълим тизимида мустақил таълимни ташкил этишнинг ўзига хос муаммолари, вақт меъёрлари ва уларнинг амал қилиш тартиби, кредит-модуль тизимида талабалар билимини баҳолашнинг ўзига хос хусусиятлари юзасидан фикр алмашилди.

 

 

 

Мастер-класс савол-жавоблар билан баҳс-муносзарага бой тарзда ўтди. Мастер-классда профессор-ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этдилар.

 

 

 

17:50 / 2023-12-26
Success helper
Success warning