"Жаҳон молия тизимининг жорий ҳолати: рисклар ва имкониятлар" мавзусида мастер-класс ўтказилди

"Жаҳон молия тизимининг жорий ҳолати: рисклар ва имкониятлар" мавзусида мастер-класс ўтказилди

 

2023 йил 25 декабрь куни Тошкент молия институти “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети “Баҳолаш иши ва  инвестициялар” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида молия бозори бўйича мустақил эксперт Ш.А.Муминов томонидан “Жаҳон молия тизимининг жорий ҳолати: рисклар ва имкониятлар” мавзусида мастер-класс ўтказилди.

 

Соҳа мутахассиси томонидан жаҳон молия тизими, унинг ривожланиш босқичлари, ундаги ўзгаришлар, жаҳон молия тизимига таъсир қилаётган омилларнинг ижобий ва салбий жиҳатлари кенг таҳлил қилинди, жаҳон молия тизимининг трансформацияси, уларни амалда қўллаш билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечими  тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтилди.

 

Мастер-класс давомида Ш.А.Муминов кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан мавзуга оид берилган саволларга батафсил жавоб берди. Тадбир иштирокчилари бу каби мастер-классларнинг ўтказилиши назария билан амалиёт интеграциясини таъминлашга хизмат қилишини қайд этишди.

15:25 / 2023-12-25
Success helper
Success warning