“Bright engaging activities” мавзусида мастер-класс ўтказилди

“Bright engaging activities” мавзусида мастер-класс ўтказилди

 

Банк иши факультети “Хорижий тиллар” кафедраси томонидан жорий йилнинг 27 декабрь куни институт ректорининг тасдиқланган графигига асосан кафедра профессор-ўқитувчилари учун етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда “Bright engaging activities” мавзусида мастер-класс ўтказилди. Мастер-класс “Tesol masters” teacher training center da Tesol мутахассиси Мафтуна Хидирова томонидан ўтказилди.

 

Мутахассис томонидан мастер-классда турли хил янги метод ва технологиялар ҳақида маълумотлар берилди. Бу орқали профессор-ўқитувчилар мавзу бўйича янги билимларга эга бўлдилар ва ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

15:27 / 2023-12-27
Success helper
Success warning