«Тўлов тизимлари ва тижорат банкларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензиялаш» мавзусида мастер-класс ташкил этилди
Жорий йилнинг 26 декабрь куни Иқтисодиёт факультети тасарруфидаги «Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар» кафедраси иш графигига асосан тўлов тизими ва тижорат банкларида қўлланилаётган молиявий технологиялар ва ўзгаришлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиботи департаменти бош мутахассиси Холиқов Ҳамидулла Вайдулла ўғли томонидан «Тўлов тизимлари ва тижорат банкларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензиялаш» мавзусида мастер-класс дарси ташкил этилди.
Соҳа мутахассиси томонидан тўлов тизимлари ва банкларда қўлланилаётган молиявий технологиялар, уларни лицензиялаш, фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш жараёнлари, улар билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтилди.
Мастер-класс давомида Х.Холиқов кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан мавзуга оид берилган саволларга батафсил жавоб берди. Тадбир иштирокчилари бу каби мастер-классларнинг ўтказилиши молия ва молиявий технологиялар соҳасидаги назарий билимлар билан амалиётдаги жараёнларнинг интеграциясини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлашди.