“Ўзбекистон Республикаси Ягона процессинг маркази томонидан амалга оширилаётган транзакция операцияларининг самарадорлиги” мавзусида мастер-класс ташкил этилди

“Ўзбекистон Республикаси Ягона процессинг маркази томонидан амалга оширилаётган транзакция операцияларининг самарадорлиги” мавзусида мастер-класс ташкил этилди

 

2023 йил 27 декабрь куни Тошкент молия институти “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” ҳамда “Ахборот тизимлари ва рақамли технологиялари” кафедралари профессор-ўқитувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Ягона процессинг маркази мутахассислари “Ўзбекистон Республикаси Ягона процессинг маркази томонидан амалга оширилаётган транзакция операцияларининг самарадорлиги” мавзусида мастер-класс ўтказдилар.

 

Ягона процессинг маркази  “Жорий этиш ва интеграция қилиш” бўйича бош мутахассис Б.Икрамов ўз чиқишида  Ягона процессинг марказида UZCARD транзакция операциялари ҳақида умумий маълумотлар, содир бўлган ҳужумлар, хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар, UZCARD имкониятлари ва ривожлантиришга доир янги лойиҳанинг молиявий-иқтисодий самарадорлиги тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

 

Мастер-класс давомида Ягона процессинг маркази “Истеъдодларни жалб қилиш ва ривожлантириш” бўйича етакчи мутахассис К.Кулматова кафедра профессор-ўқитувчиларининг мавзуга оид берган саволларига атрофлича жавоб берди. Тадбир иштирокчилари бу каби мастер-классларнинг ўтказилиши назария билан амалиёт интеграциясини таъминлашга хизмат қилишини қайд этишди.

15:57 / 2023-12-27
Success helper
Success warning