“Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш методологиясини такомиллаштириш” мавзусида мастер-класс ташкиллаштирилди
2022-йил 27-декабрь куни Тошкент молия институти “Молия” факультети "Статистика ва эконометрика" кафедраси профессор-ўқитувчилари учун Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси Макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар бошқармаси бошлиғи PhD Мамаджанов Аброрали Аширалиевич томонидан “Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш методологиясини такомиллаштириш” мавзусида мастер-класс ташкиллаштирилди.
Мастер-класс жонли мулоқот тарзда ўтказилиб, профессор-ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига реал статистика маълумотлари асосида жавоб олдилар.