“Банк аудитнинг роли ва вазифалари, аудиторлик рисклари ва аудиторлик хулосаси" мавзусида мастер-класс ташкил этилди

“Банк аудитнинг роли ва вазифалари, аудиторлик рисклари ва аудиторлик хулосаси" мавзусида мастер-класс ташкил этилди

 

2023-йилнинг 11-ноябрь куни Тошкент молия институтида “Банк ҳисоби ва аудити” кафедрасининг таълим сифатини ошириш бўйича “Йўл харита” сида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳолда “Банк иши” факултети 4-курс талабалари учун Эрнст & Ёунг аудиторлик компаниясининг менежмент риски ва ички аудит консалтинг бўлими, молиявий хизматлар гуруҳи катта маслаҳатчиси Д.Султонова ва “Банк ҳисоби ва аудити” кафедраси дотсенти Г.Бабаева билан ҳамкорликда “Банк аудитнинг роли ва вазифалари, аудиторлик рисклари ва аудиторлик хулосаси» мавзусида мастер-класс ташкил этди.
 

Мастер-классда аудитининг ўрни, аҳамияти ва вазифалари каби масалалар муҳокама қилинди, “Катта тўртлик” компаниялари фаолиятининг асосий жиҳатлари, банк аудити жараёнларининг умумий кўриниши ва аудитда режалаштириш тушунчалари, аудитдаги рисклар, аудиторлик фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тушунтиришлар берилди.
 

Талабалар мавзу материалларини катта эътибор билан тингладилар. Уларни қизиқтирган саволлар, жумладан, банк аудитини ташкил этиш, аудиторлик фаолиятидаги касб этикаси масалалари бўйича саволлар берилди, берилган саволлар бўйича батафсил тушунтиришлар ва маълумотлар олинди.
 

Мазкур тадбир иштирокчиларда ёрқин таассурот қолдирди ва ўқувчилар ўз таълим жараёни билан боғлиқ касб вакиллари билан бундай учрашувларни янада ташкил этиш бўйича таклифлар билдирдилар.

 

12:38 / 2023-11-12
Success helper
Success warning