«Аҳоли турмуш даражаси ва сифати статистикаси» мавзусида мастер-класс ташкил этилди

«Аҳоли турмуш даражаси ва сифати статистикаси» мавзусида мастер-класс ташкил этилди

Жорий йилнинг 10 май куни таълим сифатини ошириш бўйича дарс жараёнини амалиёт билан интеграция қилсиҳ мақсадида «Иқтисодиёт» бакалавриат таълим йўналиши ИМ-90, ИХ-90 гуруҳ талабалари иштирокида «Статистика ва эконометрика» кафедраси доцент в.б. Шакирова Нигора Ахраловна томонидан мастер-класс бўлиб ўтди.

 

Унда «Статистика ва эконометрика» кафедраси профессор-ўқитувчилари, ТДИУ «Статистика» кафедраси доценти Акбарова Б., «Иқтисодиёт» факультети декани муовини Бозоров З., «Менежмент ва маркетинг» ва «Иқтисодиёт» кафедраси профессор - ўқитувчилари иштирок этди.

 

 

 

 

 

Мастер-класс жараёнида талабалар томонидан мавзу доирасида тайёрланган тақдимот материаллари, масалалар, аҳоли ўртасида олиб борилган жонли сўровномалар, тест саволлари асосида қизиқарли ташкил этилди. Талабаларнинг берилган саволларига ўқитувчи томонидан тўлақонли жавоблар берилди.

10:05 / 2023-05-11
Success helper
Success warning