Иқтисодиётни инновацион ривожлантириш: муаммолари ва ечимлари

Иқтисодиётни инновацион ривожлантириш: муаммолари ва ечимлари

 

Талабалар қишки таътили даврида “Менежмент ва маркетинг” кафедрасининг иш графигига кўра,  “Менежмент ва маркетинг” ҳамда “Иқтисодиёт” кафедраларининг педагог ходимлари учун “ТЕХНОПАРК” МЧЖ таълим муассасалари бўйича мутахассис Д.Р.Парпиев томонидан “Иқтисодиётни инновацион ривожлантириш: муаммолари ва ечимлари” мавзусида мастер класс ташкил этилди. Унда “ТЕХНОПАРК” МЧЖ мисолида иқтисодиётни инновацион ривожлантириш истиқболлари ва тажрибалари юзасидан фикрлар алмашилиб, олий таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада мустаҳкамлаш таълим сифатини яхшилашнинг бош масаласи эканлиги алоҳида эътироф этилди. Тадбир сўнггида кафедра профессор-ўқитувчиларининг стажировка ўташ масалалари келишиб олинди. 

16:42 / 2023-12-25
Success helper
Success warning