Jean Monnet Erasmus+ дастурининг гендер тенглиги бўйича ТОТ МОДУЛИ (тренерлар учун тренинг) лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди

Jean Monnet Erasmus+ дастурининг гендер тенглиги бўйича ТОТ МОДУЛИ (тренерлар учун тренинг) лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди

2023-йил 1 ноябрь куни Тошкент молия институтининг “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факултети “Ўзбек ва рус тиллари” кафедраси томонидан Erasmus+ дастурининг гендер тенглиги бўйича Jean Monnet лойиҳаси – ТОТ МОДУЛИ (тренерлар учун тренинг) тақдимоти бўлиб ўтди.

 

 

Тадбирни факултет декани Р.Саидов табрик сўзи билан очиб берди.

 

 

Ушбу лойиҳанинг долзарб масалалари нафақат Европа Иттифоқи, балки Ўзбекистоннинг ҳам жорий мақсадлари рўйхатига киритилган гендер тенглиги масалалари ҳисобланади. Лойиҳа доирасида республика миқёсида ўқув курсларини ўтказиш режалаштирилган, шунингдек, қўшимча тадбирлар (давра суҳбати, семинар, конференсия) ташкил этиш кўзда тутилган.

 

 

 

Лойиҳа тақдимоти давомида гендер тенглиги ва гендер ёндашуви масалалари бўйича ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида лойиҳа координаторлари Н. Юнусова ва Ф. Салохўжаева томонидан ўқитувчи ва талабалар ўртасида тренинг ўтказилди.

 

 

 

 

 

Тадбирда олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва талабалари қонун устуворлигини, жумладан, миллий қонунчилик ва бу борадаги илғор халқаро тажрибалар асосида аёллар ва эркаклар тенглигини самарали таъминлайдиган профессионал кадрлар тайёрлашнинг энг муҳим бўғини эканлиги таъкидлаб ўтилди.

14:47 / 2023-11-02
Success helper
Success warning