Лобачевский номидаги Нижний Новгород давлат университети билан ўзаро манфаатли hamkorlik бўйича учрашув ўтказилди

Лобачевский номидаги Нижний Новгород давлат университети билан ўзаро манфаатли hamkorlik бўйича учрашув ўтказилди

Жорий йил 26 апрель куни Россия Федерациясининг Лобачевский номидаги Нижний Новгород давлат университети ректори Загайнова Елена Вадимовна бошчилигидаги делегация икки томонлама стратегик ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида Тошкент молия институтига ташриф буюрди.

 

 

 

Учрашув давомидаги музокараларда институтнинг Ўқув ишлари бўйича проректор С. Меҳмонов, бўлим бошлиқлари С.Авазходжаев ҳамда Г.Халикуловалар иштирок этишди.

 

Учрашув давомида икки томонлама профессор-ўқитувчиларни маъруза машғулотларига жалб қилиш, ҳамкорликда илмий ишлар ва грант лойиҳаларини тайёрлаш, қўшма ўқув дастурларини йўлга қўйиш, талабалар учун алмашинув дастурлари, шунингдек, ёзги мактабларни ҳамкорликда ташкил этиш каби келишувларга эришилди.

 

 

 

Учрашув якунида, ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

17:52 / 2022-04-26
Success helper
Success warning