Москва давлат университетида ўтказилган конференцияда институт вакиллари иштирок этди

Москва давлат университетида ўтказилган конференцияда институт вакиллари иштирок этди

2023 йил 1 июнь куни М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетида “Суғурта, таълим ва фан” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

 

Конференция ишида Россия Федерацияси Давлат думаси депутатлари, Россия Федерацияси Молия вазирлиги, Марказий банки ҳамда етакчи суғурта компаниялари ва олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.

 

Конференция доирасида глобал иқлимнинг ўзгариши, рақамли технологияларнинг шиддат билан кириб келиши ва киберрискларнинг кўпайиши шароитида суғурта секторини тубдан ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Конференцияда институтнинг “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси мудири Х.Шеннаев “Ўзбекистон ва Беларусь Республикаларида суғурталовчилар тўлов қобилиятини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш” мавзусида онлайн форматда маъруза қилди. Маъруза конференция қатнашчилари томонидан қизғин кутиб олинди, муҳокама қилинди.

 

Конференция якуни бўйича суғурта соҳасини янада ривожлантириш, бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

10:29 / 2023-06-02
Success helper
Success warning