Мини-футбол спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди

Мини-футбол спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юриш югуриш, мини футбол, бадминтон, стритбол ва “Work out” спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”  ПҚ-5282 сонли қарори ҳамда ПҚ-92 сонли қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 февраль куни институт спорт мажмуасида «Пахтакор кидс», «Буюк турон» маҳалласи ҳамда «Жисмоний маданият ва спорт фаолияти» кафедраси ҳамкорлигида спортнинг «Мини футбол» тури бўйича мусобақа ўтказилди.





Мусобақани Ўзбекистон Республикаси футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов, футбол бўйича Ўзбекистон олимпиа терма жамоаси бош мураббийи Темур Капатзе ҳамда Тошкент молия институти ректори Тешабаев Тўлқин Зокировичлар очиб бердилар.





Ушбу мусобақада 20 дан ортиқ жамоалар иштирок этди. Мусобақада якунига кўра, юқори натижаларни қайд этган жамоалар  диплом ва эсталик савғалари билан тақдирланди.





16:43 / 2022-02-21
Success helper
Success warning