Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Қарорга кўра 2022 йил 1 январдан бошлаб 35 та етакчи давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилди.

 

таълим хизматлари бозоридаги талабни инобатга олган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш;

 

талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;

 

таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни қўллай оладиган ва илмий изланиш олиб борадиган маҳаллий ҳамда хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;

 

ўқув-илмий жараёнларга жалб этилган хорижий юқори малакали мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб белгилашга оид қарорлар қабул қилиш;

 

профессор-ўқитувчилар штат бирликларини киритиш меъёрларини ишлаб чиқиш;

 

ўз маблағлари ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;

 

хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш;

 

бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;

 

автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.

 

Молиявий мустақил олий таълим муассасалари қуйидаги молиялаштириш тартибига ўтказилади:

 

барча таълим йўналишлари ва босқичлари бўйича бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдори ҳисоблаб чиқилади;

 

давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида кадрлар тайёрлаш учун Давлат буджетидан ажратиладиган маблағлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб асосида бир талабага тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан келиб чиқиб белгиланади;

 

давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар учун буджет маблағлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора ҳамда олий таълим муассасаси ўртасида имзоланадиган битим асосида ажратилади (бундан мақсадли маблағлар, шу жумладан стипендия тўловлари, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимояси учун қонунчиликда белгиланган маблағлар, олий таълимдан кейинги таълим харажатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари асосида ажратиладиган бошқа маблағлар мустасно);

 

давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар учун ажратилган буджет маблағлари (бундан мақсадли маблағлар мустасно) олий таълим муассасасининг буджетдан ташқари маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади ва ҳисобот даври охирида маблағларнинг қолдиғи олий таълим муассасаси ихтиёрида қолдирилади;

 

давлат буюртмаси сифатида ажратилган маблағлар ҳамда тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси тегишлилиги бўйича юқори турувчи вазирлик ва идорада рўйхатдан ўтказилади ҳамда улардан фойдаланиш буджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси учун белгиланган тартибга ўхшаш тартибда амалга оширилади. Бунда, молия йили давомида даромадлар ва харажатлар сметасига киритиладиган ўзгартиришлар Молия вазирлиги билан келишилмайди;

 

тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан келиб чиқиб, бироқ олий таълим муассасасини ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш, истиқболда ривожлантириш ҳамда таълим хизматлари бозоридаги ўзаро рақобат асосида белгиланади.

 

Шунингдек, молиявий мустақиллик берилаётган олий таълим муассасаларида:

 

асосий воситаларни ижарага беришдан тушган маблағнинг 1 фоизи — Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги давлат мулки ижара марказларига, қолган қисми эса — электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўлов чегирилгандан кейин мазкур олий таълим муассасасининг буджетдан ташқари ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;

 

асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни (бундан ер, бино, иншоотлар, жумладан оператив бошқарувга берилган бино ва иншоотлар ҳамда ўқув-илмий лаборатория жиҳозлари мустасно) сотишдан тушган маблағлар тўлиғича ўз ихтиёрида қолдирилади;

 

молиявий назорат тадбирларини холисона ва мустақил ўтказадиган ички аудит ва молиявий назорат хизмати ташкил этилади;

 

маблағларнинг сарфланиши юзасидан юқори турувчи вазирликка (идорага) ҳар чоракда белгиланган тартибда ҳисобот берилади;

 

Давлат буджетидан ажратилган маблағлар, харид қилинган товарлар ва хизматлар, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда тасарруфидаги маблағлар, моддий бойликлар ва мулкдан фойдаланиш тўғрисидаги бошқа маълумотлар ўз расмий веб-сайтларига мунтазам жойлаштириб борилади;

 

маблағлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, жумладан ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва стипендия тўловларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ амалга ошириш учун жавобгарлик тегишли олий таълим муассасаси раҳбарлари зиммасига юкланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ–4391-сон қарорига асосан ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган олий таълим муассасаларига берилган ваколат ва ҳуқуқлар ушбу қарорга мувофиқ молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасаларига татбиқ этилади.

Бунда:

 

молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасалари юридик шахс мақомига эга бўлган буджет маблағларини олувчи давлат ташкилоти ҳисобланади;

 

талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати олий таълим муассасаси томонидан таълим хизматлари бозоридаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб, бироқ тегишли йўналиш бўйича давлат олий таълим муассасаларида белгиланган базавий тўлов-контракт қийматидан уч баравардан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади;

 

бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва клиник ординатура мутахассисликлари кесимида қабул шартларида тўлов-контракт қиймати табақалаштирилган миқдорларда белгиланиши мумкин.

 

Бундан ташқари, молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган кузатув кенгашларининг қуйидаги 10 та ваколати белгилаб берилди:

 

олий таълим муассасасининг узоқ ва ўрта муддатли стратегик ривожлантириш дастурини тасдиқлаш, халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг юқори ўринларидан жой олиш бўйича мақсадли чора-тадбирларни белгилаш ҳамда унинг амалга оширилишини назорат қилиб бориш;

 

олий таълим муассасасининг ўрта муддат учун шакллантириладиган бизнес-режаси ҳамда даромадлар ва харажатлар параметрларини тасдиқлаш, уларнинг ижросини муҳокама қилиш;

 

таълим йўналишлари, мутахассисликлар ҳамда ихтисосликлар бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул параметрларини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

 

олий таълим муассасаси олдига қўйилган вазифалар ижроси, мақсадли кўрсаткичларга эришилиши бўйича ректор ва проректорлар фаолиятини ўрганиш ҳамда ахборотини эшитиш;

 

олий таълим муассасасининг ички аудит ва молиявий назорат хизматига молиявий назорат ўтказиш учун қўшимча топшириқ бериш ҳамда назорат тадбирларининг натижаси юзасидан ҳисобот олиш;

 

олий таълим муассасасини ривожлантириш ва молиявий фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилоти кўринишида мақсадли капитал жамғармасини шакллантириш;

 

илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларининг инновацион ва бошқа жамғармалар маблағларини сарфлаш тартиби ва йўналишларини мустақил белгилаш;

 

олий таълим муассасаси раҳбари ва ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчилари фаолиятига баҳо бериш, улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини (KPI) тасдиқлаш;

 

олий таълим муассасаси ҳамда улар ҳузуридаги таълим ва илмий муассасаларнинг раҳбари ва ходимлари, профессор-ўқитувчилари, шунингдек, хорижий мутахассислар учун меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори
ва самарадорлик мезонларига асосланган рағбатлантириш
 тартибини мустақил белгилаш;

 

олий таълим муассасасининг буджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибини, шу жумладан харажатларнинг тақсимланиш улушини мустақил белгилаш.

 

Тиббиёт олий таълим муассасаларига уларнинг клиникаларида моддий-техник базани мустаҳкамлаш, шунингдек, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ўзларининг буджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан зарур маблағлар сарфлашга рухсат берилди.

 

Молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари учун қуйидаги имтиёзлар берилади:

 

давлат олий таълим муассасалари Солиқ кодексига мувофиқ солиқ тўлашдан озод этилади;

 

молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасаларига қонунчиликда олий таълим муассасалари учун назарда тутилган солиқ имтиёзлари татбиқ этилади;

 

молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасаларига ижтимоий солиқнинг 12 фоиз миқдордаги ставкаси қўлланилади.

 

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

→ Молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасалари РЎЙХАТИ

 

19:23 / 2021-12-25
Success helper
Success warning