Тошкент Молия Институтида Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан семинар-тренинг ташкил этилди
Жорий йил 20 октабр куни Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки «Молиявий саводхонликни ошириш» департаменти томонидан семинар-тренинг бўлиб ўтди. Семинарда департамент бош иқтисодчи-мутахассислари К.Ибрагимова ва Д.Нарзуллаева, Банк иши факультети декани У.Ортиқов, декан муовинлари С.Джуманов ҳамда Б.Боев, «Молия» кафедраси доценти Ш.Ҳамдамов, ҳамда факультет талабалар иштирок этишди. Семинар-тренинг «Молиявий саводхонлик сари, қачон ва нимадан бошлаш керак» мавзусида ташкил этилди. Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган семинарда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди ва келгусида Марказий Банк томонидан ташкил этиладиган тренингларда талабалар волонтёр бўлиб иштирок этишлари мумкинлиги ҳақида билиб олишди.
Қўшимча савол ва таклифларни www.finlit.uz сайтидан олишингиз мумкин.