Молиявий тушунчалар - чизмаларда

Молиявий тушунчалар - чизмаларда

Мутахассислик фанларидан амалий машғулотларда таълимнинг интерфаол усулларини қўллаш талабаларда зарур назарий билимларни мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилади.

 

Бу борада “Молия” кафедраси о`қитувчиси Ш.Х.Сунатуллаева томонидан ўтган бир ҳафта давомида Иқтисодиёт факултети 4-курс, Молия факультети “Молия” йўналиши  2-курс, Солиқлар ва суғурта факультети 2-курс академгуруҳларида “Молия” фанидан асосий тушунчаларнинг мазмуни, ички хусусияти ва ўзаро боғликлигини чизмаларда акс эттириш бўйича “Молиявий тушунчалар - чизмаларда” мавзусида танлов ўтказилди.

 

 

Талабалар бу вазифани катта қизиқиш билан бажарибгина қолмай, ўз лойиҳаларини ҳимоя қилиш баробарида, жараёнда шаклланган билим ва кўникмаларини оригинал тарзда расм ва чизмаларда намойиш қилдилар.

 

 

Талабаларнинг энг яхши ижодий ишларини танлаб олишда Молия кафедраси профессор-ўқитувчилари Б.Нурмухаммедова, Ш.Хамдамов ва М.Пўлатовалар иштирок этдилар.

 

Ҳафта якуни бўйича жорий йил 9-март куни ғолиб бўлган СС-81 гуруҳ талабаларига эсдалик совғаларини топширишда Шахноза Сунатуллаева ҳамда Солиқлар ва суғурта факультети декани Лазиз Зойиров иштирок этдилар ва  фаол талабалар тақдирландилар.

15:28 / 2022-03-10
Success helper
Success warning