Мумтоз ва замонавий қўшиқлар ижрочилиги бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Мумтоз ва замонавий қўшиқлар ижрочилиги бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 12 декабрь кун институт тасарруфидаги 3-сонли Талабалар турар жойида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 5 та муҳим ташаббус доирасида талаба-қизлар ўртасида мумтоз ва замонавий қўшиқлар ижрочилиги бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мазкур мусобақа 3-сон ТТЖ тарбиячи-педагоги Г.Хидоятова ва «Молиячи гулшани» ашула ва рақс ансамбли раҳбари Н.Ортиқматов томонидан қаватлар кесимидаги жамоалар ўртасида ташкил қилинди. Талаба-қизлар томонидан ижро этилган мумтоз ва замонавий қўшиқлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. 

Ғолибликни қўлга киритган жамоаларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди. «Янги йил» байрами олди ўтказилаётган бу каби тадбирлар ва танловлар талаба-ёшлар бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда истеъдодларини юзага чиқаришда муҳим ўрин тутади.






 

11:33 / 2021-12-14
Success helper
Success warning