Илмга бахшида умр

Илмга бахшида умр

2022 йилнинг 17 ноябрь куни Тошкент молия институтининг «Ижтимоий  фанлар» кафедраси мудири, тарих фанлари доктори, профессор Обломуродов Наим Ҳалимовичнинг 70 йиллик юбилейи ва илмий-педагогик фаолиятининг 45 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда тарих фанини ўқитишнинг долзарб масалалари ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ва стратегик ислоҳотлар самарадорлигининг муҳим омили» мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

 

 

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ.Тошқулов, институт Ўқув ишлари бўйича проректори С.У.Меҳмонов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори А.Х. Исламкулов, Ўзбекистон ФА вице-президенти, тарих фанлари доктори, проф. Б.А.Абдухалимов, Ўзбекистон ФА вице-президенти, тарих фанлари доктори, проф. А.Х. Асқаров, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсаткан фан арбоби, и.ф.д., проф. Ё.А.Абдуллаев, кафедра мудирлари, деканлар, устозлар ва шогирдлар, меҳмонлар иштирок этдилар.Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон тарих фани фидоийларидан бири, тарих фанлари доктори, проф. Н.Ҳ.Обломуродовнинг илмий-ижодий фаолиятига доир изланишлари ва ҳаёти йўллари ҳусусида ўзларининг самимий фикрларини билдирдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Профессор  Н.Ҳ.Обломуродов янги авлод адабиётларини яратишда фаоллик кўрсатиб келмоқда. Жонкуяр тарихчи янгича тамойиллар ва креатив ёндашувлар асосида тарихимиз солномасини ёритадиган қатор илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилмоқда. Устознинг илмий-педагогик фаолияти натижасида 3та монография, 4та дарслик, 10та ўқув қўлланма, 5та ўқув-услубий қўлланма, 100дан ортиқ илмий мақола ва тезислар шулар шумласидандир.

 

 

 

 

 

 

Профессор  Н.Ҳ.Обломуродов илмий-педагогик фаолияти давомида шогирдларга ҳам ўз билим ва тажрибаларини ўргатиб келмоқда. Натижада устоз раҳбарлигида 2 нафар фан доктори ва 3 нафар тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) тайёрланган. Ҳозирда Н.Ҳ.Обломуродовнинг  шогирдлари Республика олий таълим тизими ҳамда Давлат бошқарув органларида масъулиятли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқдалар.

 

 

 

 

 

 

 

Устоз мамлакат олий таълим тизими ривожи йўлидаги хизматлари учун 2011 йилда Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги, 2021 йилда 30 йиллиги кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

 

 

 

 

 

Устозга узоқ умр, оилавий тинчлик-хотиржамлик тилаб қоламиз.

20:42 / 2022-11-17
Success helper
Success warning