Болажонларимиз учун Наврўз байрами ташкил этилди

Болажонларимиз учун Наврўз байрами ташкил этилди

Наврўз - яшаш, яшариш байрами, табиатнинг уйғониши билан боғлиқ янги куннинг бошланишидир.

 

Бугун, 30-март куни Юнусобод туманида жойлашган 21-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун Тошкент молия институти ташаббуси билан Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган байрамона тадбир ташкиллаштирилди.

 

 

Унда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этишди.

 

 

 

Болажонларга баҳорий байрам муносабати билан ош тортилди, эсдалик совғалари улашилди.

 

 

Институт “Молиячи гулшани” ашула ва рақс ансамбли томонидан тайёрланган куй-қўшиқ ва рақслар, байрамга ташриф буюрган "Шарқ" гуруҳининг чиқишлари тадбир иштирокчиларининг кўнглидан жой олди, тадбирга байрамона кўтаринки руҳ бағишлади.

 

 

 

 

 

 

 

 

Таъкидлаш жоизки, бу каби байрамона тадбирлар эртамиз умиди бўлган болажонларимизнинг қувончига қувонч, хурсандчилигига хурсандчилик қўшади.

19:14 / 2022-03-30
Success helper
Success warning