“Назм ва Наво” кечаси

“Назм ва Наво” кечаси

Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасидаги Президент фармонининг амалда ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент молия институти ҳамда Учтепа туманида жойлашган 14-умумтаълим мактаби ҳамкорлигида 2022 йил 12 феврал куни Ўзбек адабиёти асосчиси Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир, давлат арбоби Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишланган “Назм ва Наво” кечаси ўтказилди.

Мазкур тадбирда институт Илмий-адабий маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходимлари, Олий ва амалий математика кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. 











Тадбир давомида институт “Молиячи гулшани” ашулла ва рақс ансамбли раҳбари Н.Ортиқматов томонидан Алишер Навоий ғазалларига басталанган қўшиқлар ижро этилди. Тадбирда 14-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан Алишер Навоий ҳамда Захириддин Мухаммад Бобурнинг ҳаётини ёритувчи саҳна кўринишлари ҳамда шеърий чиқишлари томошабинларда илиқ таассурот қолдирди.





 

22:30 / 2022-02-12
Success helper
Success warning