New Thinking in Industrial, Innovation & Technology Policy: Perspectives from Developed & Developing Countries халқаро конференцияси учун грант!

New Thinking in Industrial, Innovation & Technology Policy: Perspectives from Developed & Developing Countries халқаро конференцияси учун грант!

Конференция 2023 йил 9-10 ноябрь Колумбия унверситетида бўлиб ўтади. Мазкур халқаро конференция университетнинг Columbia World Projects лойиҳаси доирасида университетнинг Сиёсий-иқтисод маркази ва иқтисодий-сиёсий ривожланиш маркази томонидан ташкил этилмоқда.

 

Мазкур конференцияда иқтисод, социология, муҳандислик ва бошқа соҳалардаги етакчи тадқиқотчилар ушбу соҳага оид масалалар муҳокама қилинади.

 

Тадбирнинг қўмитаси таркибига Колумбия бизнес мактаби Лаура Боудреау, Браун университети, халқаро ва жамоатчилик билан алоқалардан Эндрю Шранк, Колумбия университети, иқтисодиёт ва SIPAдан Эрик Верхоген ҳамда Колумбия университети, социологиядан Жош Уитфордлар маъруза билан иштирок этади.

 

Юқоридаги келтирилган соҳалар бўйича мақолалар, тезислар расмий ҳавола орқали юборилади вар рўхатдан ўтилади. Аризалар қабул қилиш муддати 15 сентябрь, 23:59 (Нью-Йорк вақти билан).

 

Грант

 

–  турар жой харажатлари қопланади;

 

– сафар билан боғлиқ бориш келиш харажатлари қопланади;

 

Батафсил ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин: https://cdep.sipa.columbia.edu/content/new-thinking-industrial-innovation-technology-policy-perspectives-developed-developing?mc_cid=d0428f7a73&mc_eid=432114d478

17:37 / 2023-08-29
Success helper
Success warning