“Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси ўқитувчси Актамов Бобиржон Мардон ўғли томонидан очиқ дарс ташкил этилди
“Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси ўқитувчси Актамов Бобиржон Мардон ўғли томонидан 2021-2022 ўқув йилининг I семестрида, 16 декабрь куни, “Солиқлар ва суғурта” факултетининг СТ-50 гуруҳида “Инвестиция ва инновациялар” фанидан “Инвестиция рисклари ва уларни пасайтириш йўллари” мавзусида очиқ маъруза дарси ташкил этилди. Дарс 3-жуфтлик, соат 1130 да, 216-аудиторияда бўлиб ўтди.
Очиқ дарсда кафедра педагог-ходимларидан кафедоа мудири и.ф.н., доц. Э.Носиров, и.ф.н., доц. М.Раимжонова, к.ўқ. С.Ҳошимов, ўқ. Ж.Ҳошимов, ўқ. М.Алиқулов қатнашдилар. Очиқ дарсга ташқи эксперт сифатида эса, ТДИУ институти “Молия” кафедраси доценти, и.ф.н. Д.Ғафуров таклиф этилди.