"Валюта сиёсати" мавзусида очиқ маъруза ўтказилди
Таълим сифатини ошириш доирасида 2023 йил 2 ноябрь куни ТМИ-ПДУ қўшма факультетининг "Умумий иқтисодий фанлар" кафедраси доцент М. Кенжаев томонидан СФФТ-43 гуруҳида "Валюта сиёсати" мавзусида очиқ маъруза ўтказилди.
Очиқ маъруза дарсида валюта сиёсатининг моҳияти ва турлари, валюта сиёсатининг инструментларининг ўзига хос хусусиятлари амалий маълумотлар асосида ёритиб берилди.
Очиқ маъруза дарси "Валюта сиёсати" мавзусига оид шакллантирилган тақдимот орқали талабаларни эркин мунозара юритишга жалб қилиш, шунингдек, мавзуда илгари сурилган муаммолар нималигини англаб етиш ҳамда таҳлил қилиш йўналишида олиб борилди. Шунингдек, Очиқ маъруза мавзуси муаммоли, назарий-амалий жиҳатларга эга бўлганлиги билан, талабаларда катта таассурот қолдирди ва қизиқиш уйғотди.