Тошкент вилоят Давлат солиқ бошқармасида Тошкент молия институти талабалари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди
2021/2022 ўқув йили битирувчилари ва асосий иш берувчилар ўртасида мулоқотни ташкил этиш мақсадида 2021 йил 2 декабрь куни Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасида Тошкент молия институти талабалари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
Мазкур тадбир давомида талабалар Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси фаолияти, тизим ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек, тадбирда талабалар давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида олиб бораётган фаолияти, эришилаётган натижалар билан ҳам яқиндан танишди. Бундан ташқари, талабалар билан солиқ тизимида коррупциянинг олдини олиш ҳамда коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан суҳбатлар ўтказилди.
Мазкур тадбир талабаларнинг давлатимизнинг солиқ сиёсати, солиқ тизими ҳақидаги тушунчалари, соҳа фаолиятига оид билимларини бойитишга ёрдам беради. Қолаверса, уларнинг келгусида мазкур йўналишда ишлашга бўлган қизиқишини оширади.