Тошкент молия институти Олима аёллар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент молия институти Олима аёллар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

 

Жорий йил 8 январь куни Тошкент молия институти Олима аёллар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш раиси Ш.Абдуллаева Олима аёллар Кенгашининг янги йилдаги вазифалари ҳақида тўхталиб, асосий эътиборни хотин-қизларнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш, аёл педагог ходимлар илмий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, илм-фан ва раҳбарлик лавозимларида аёлларнинг ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш мақсадларига қаратиш зарурлигини таъкидлади.
 

Йиғилишда Олима аёллар Кенгашининг факультетлар бўйича фаолларига тегишли вазифалар берилди, янги йилда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар, институт аёлларини фаол илмий фаолият билан шуғулланишларига мотиватсия бериш ва илм-фанга руҳлантиришдаги янги механизм сифатида Кенгашнинг фаолиятини тизимли равишда такомиллаштириб боришга қаратилган таклифлар муҳокама этилди.

11:02 / 2024-01-09
Success helper
Success warning