Олима аёл: илмда муваффақиятга эришиш йўллари

Олима аёл: илмда муваффақиятга эришиш йўллари

 

Жорий йил 11 январь куни Тошкент молия институти Олима аёллар Кенгаши ташаббуси билан “Дигитал finance” акселерация ва инкубация марказида “Олима аёл: илмда муваффақиятга эришиш йўллари” мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.










 

Тадбирни институт Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Н.Обломурадов очиб берди. Илмий-амалий семинарда интитутнинг фахрий профессор-ўқитувчилари ва тажрибали олима аёллари Ш.Абдуллаева, Д.Таджибоева, Ф.Назарова, Н.Юнусова, Ф.Хамидова илм йўлидаги машаққат ва ютуқлари, ҳаётий тажрибалари ва ўгитлари билан ўртоқлашиб, илм йўлига кирган ёш аёл докторантлар ва илмий изланувчиларга ибрат ва намуна бўлдилар.


​​​​​​

 

Тадбир давомида “Банк иши” кафедраси доценти Ш.Давирова томонидан ташкил этилган мотиватсион ва креатив ўйин, тажрибали олима аёлларни ҳамда ёш изланувчиларни ягона ғоя остида янада жипслаштирди.
 

Семинар ишида фаол иштирок этган аёл профессор-ўқитувчилар ва докторантларга институт Хотин-қизлар Кенгаши раиси Б.Нурмухамедова томонидан рағбатлантирувчи мукофотлар тақдим этилди.










 

“Илм-фан чўққиларини забт этиш меҳнат, машаққат ва фидоийликни талаб этади” деган ғоя билан йўғрилган ушбу илмий-амалий семинар мазмунли ва ҳар томонлама манфаатли бўлди.

 

19:01 / 2024-01-11
Success helper
Success warning