Тошкент молия институтининг талабалари ўртасида «Ўзбек тили» фани бўйича Олимпиада бўлиб ўтди
Талабаларнинг қишки таътилини мазмунли ва самарали ўтказиш мақсадида Тошкент молия институти «Ўзбек ва рус тиллари» кафедраси томонидан 11.01.2022 санасида «Ўзбек тили» фани бўйича Олимпиада бўлиб ўтди.
Олимпиада учун тест ва назорат саволлари кафедранинг профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилди. Тошкент молия институти барча факультет йўналишларининг 1-курс талабалари ўртасида ўтказилди.
«Ўзбек тили» фан олимпиадаси 2 босқичдан иборат бўлиб:
1-босқич - 20 та тест;
2-босқич - 10 та назорат саволлари.
Ушбу фан олимпиадаси адолатли, очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилди.
«Ўзбек тили» фани бўйича ўтказилган фан олимпиадасида қуйидаги натижаларга эришилди.
1-ўрин Муродов Нодирбек СС – 40 гуруҳ;
2-ўрин Ражаббоева Маҳфуза ММ – 42 гуруҳ;
3-ўрин Рахмонбердиева Зиёда ХБА – 41 гуруҳ
Тошкент молия институти раҳбарияти томонидан:
1-ўрин учун 1 млн сўм;
2-ўрин учун 750 минг сўм;
3-ўрин учун 500 минг сўм пул мукофоти билан муносиб тақдирландилар.