“Бухгалтерия ҳисоби ва аудитнинг халқаро стандартлари: рақамли иқтисодиёт шароитида қўллаш амалиёти” мавзусидаги халқаро илмий-амалий on-line конференция

“Бухгалтерия ҳисоби ва аудитнинг халқаро стандартлари: рақамли иқтисодиёт шароитида қўллаш амалиёти” мавзусидаги халқаро илмий-амалий on-line конференция

 Россия Халқлар Дўстлиги Университетининг “Иқтисодиёт” факультети, “Бухгалтерия ҳисоби, аудит ва статистика” кафедраси, Гумилёв номидаги Евросиё Миллий университетининг “Иқтисодиёт” факультети, “Бухгалтерия ҳисоби, аудит ва таҳлил” кафедраси, Тошкент молия институтининг “Банк иши” факультети “Банк ҳисоби ва аудит” кафедралари томонидан “Бухгалтерия ҳисоби ва аудитнинг халқаро стандартлари: рақамли иқтисодиёт шароитида қўллаш амалиёти” мавзусида 2020 йил 20 февраль куни халқаро илмий-амалий on-line конференция ўтказилди.

 

 On-line конференция халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудитни рақамли иқтисодиёт шароитида ташкил қилиш ҳамда такомиллаштиришдан келиб чиққан ҳолда ўтказилди.

 

 Конференцияда бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудит соҳасидаги халқаро экспертлар, соҳа мутахассислари, олий ўқув юртларининг етакчи профессор-ўқитувчилари ва ёш олимлари иштирок этдилар. Жумладан, Россия Федерациясидан 5 та, Қозоғистон Республикасидан 5 та, Қирғистон Республикасидан 2 та ва Ўзбекистон Республикасидан 2 та олий таълим муассасаси вакиллари ўзаро фикр алмашдилар.

 

 “Банк ҳисоби ва аудит” кафедраси мудири З.А.Умаров, “Аудит ва иқтисодий таҳлил” кафедраси доценти З.А.Сагдуллаевалар ўз маърузалари билан пленар йиғилишда чиқиш қилдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

10:37 / 2020-02-22
Success helper
Success warning