Белорусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилди
Тошкент молия институти ҳамда Белорусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумида ҳамда “Ахборот тизимлари ва рақамли технологиялар” кафедрасининг “2023 йил таълим сифатини ошириш бўйича Йўл харитаси”да белгиланган вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йил 17 март куни БДИРУ Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети ҳамда Тошкент молия институти вакиллари иштирокида онлайн учрашув ташкил этилди.
Унда “Ахборот тизимлари ва рақамли технологиялар” кафедраси мудири PhD, доцент Д. Мирзаев ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.
Учрашувда хорижлик мутахассислар томонидан малака ошириш дастурларини амалга ошириш фикр-мулоҳазалар алмашинилди. Шунингдек, онлайн учрашув сўнгида институтимиз вакиллари БДИРУда май ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган БДИРУда бўлиб ўтадиган “BIG DATA AND ADVANCED ANALYTICS” ИХ Халқаро илмий-амалий конференциясига таклиф этилди.
Таъкидлаш жоизки, халқаро тажрибаларни ўрганиш, хорижлик мутахассислар билан доимий равишда фикр-мулоҳазалар алмашиб бориш таълим жараёнидаги янги, замонавий ёндашувларни ривожлантиришда муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.