Тошкент молия институти ва Германиянинг Манҳейм унверситети вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди

Тошкент молия институти ва Германиянинг Манҳейм унверситети вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди

Унда Германиянинг Манҳейм унверситети профессори Майкл Зиммерман бошчилига хорижий унверситет вакиллари ҳамда Тошкент молия институти Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А.Исламкулов бошчилигида Халқаро ҳамкорлик бўлими иштирок этишди.

 

 

Учрашув аввалида институти Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор A.Исламкулов қўшма таълим дастурини йўлга қўйиш бўйича фикрлар алмашишди ва ўзаро алоқалар ўрнатган ҳолда истиқболдаги режаларни кўриб чиқиш учун “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш керак эканини таъкидлади.

 

Ўз навбатида, Манҳейм унверситети профессори Майкл Зиммерман ҳам ҳамкор томонни ташаббусларини  юқори баҳолаб, ушбу ташаббусларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини қайд этди.

 

 

 

 

Шунингдек, томонлар ўртасида ҳамкорликда академик мобиллик, малака ошириш курслари ва илмий конференциялар ташкил этишдан мамнун эканликларини билдиришди. 

 

Учрашув якунида томонлар бу каби мулоқотлар давомли бўлишига келишиб, мазкур ҳамкорлик икки олий таълим муассасалари ривожига катта ҳисса қўшишини алоҳида эътироф этишди.

19:43 / 2023-09-16
Success helper
Success warning