Буюк Пётр номидаги Санкт-Петербург политехника университети Олий муҳандислик-иқтисодиёт мактаби вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди

Буюк Пётр номидаги Санкт-Петербург политехника университети Олий муҳандислик-иқтисодиёт мактаби вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди


2022 йил 4 март куни Тошкент молия институти Молия кафедрасининг халқаро ҳамкорлиги доирасида Буюк Пётр номидаги Санкт-Петербург политехника университети Олий муҳандислик-иқтисодиёт мактаби вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.



Учрашувда ҳамкасблар университетнинг бакалавриат, мутахассислик ва магистратура таълим дастурлари бўйича тўлиқ маълумотларни тақдим этдилар.

Ушбу тадбирни ташкил этишдан мақсад ўқув, услубий ва илмий-тадқиқот фаолияти соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўлиб, келгусида академик мобиллик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ўзаро меҳмон маърузачилар алмашинуви, шунингдек, таълим ва илмий соҳаларда ОТМларни биргаликда ривожлантириш учун хизмат қилади.

20:21 / 2022-04-04
Success helper
Success warning