Молия факультетида “Ота–оналар куни” тадбири

Молия факультетида “Ота–оналар куни” тадбири

     Тошкент молия институти Молия факультетида 2019 йил 14 октябрь куни “Ота–оналар куни” тадбири ўтказилди. Тадбирда институт ректори У.Азизов, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Ф.Мухамедов, факультет декани Д.Рустамов, Устоз ва мураббийлар кенгаши раиси У.Раджабов, факультет декани ўринбосарлари ва Ўзбек миллий академик драма теарт актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ш.Исмоилова ҳамда факультет талабаларининг ота-оналари иштирок этишди.

     Тадбирни институт ректори У.Азизов очиб, ота-оналарга институтда талабаларга яратилган қулайлик ва имкониятлар, ички тартиб-интизом борасида маълумот берди. Сўнг факультет декани Д.Рустамов сўзга чиқиб, факультетнинг ташкил топиш тарихи ва эришилган ютуқлар ҳамда муаммолар борасида тақдимот қилди.

     “Давлатий молия” кафедраси мудири, иқтисод фанлари доктори, профессор Т.Маликов ота-оналарни фарзандлари талаба бўлганлиги билан табриклади. Ота-оналарга энг аввало фарзандларини китоб ўқишларига катта эътибор билан қарашларини, бу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини айтиб ўтди.

     Шунингдек, тадбирга ташриф буюрган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилова сўзга чиқиб, аввало фарзандлари талаба бўлганликлари билан ота-оналарни табриклади. Фарзандлари тарбиясига жуда катта эътибор беришлари кераклигина таъкидлади.

     Институтнинг “Мураббийлар кенгаши” раиси У.Раджабов сўзга чиқиб, институтда ташкил этилган хар бир гуруҳга гуруҳ мураббийи тайинлаганлиги ва бу мураббийлар талабаларнинг яшаш шароитларини ўрганиб чиққанликларини маълум қилди. Ота-оналар доимий равишда гуруҳ мураббийлари билан аълоқада бўлиб туришлари кераклигини, фарзандлари тартиб интизомини назорат қилишларини таъкидлади.

     Тадбирда энг намунали, иқтидорли талабаларнинг ота-оналари институт ректорининг “Ташаккурнома”лари билан тақдирландилар.

     Тадбир якунида ота-оналар сўзга чиқиб, институт ва факультет раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

 

15:51 / 2019-10-16
Success helper
Success warning