Талабаларимиз чампион!

Талабаларимиз чампион!

2023 йил 3 май Қирғизистон Республикаси Узген шаҳрида спортнинг «Кикбоксинг» тури бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тошкент молия институти «Банк иши» факультети БИА-76 гуруҳ талабаси Бахронов Улуғбек 75 кг вазн тоифасида қатнашиб фахрли I ўринни эгаллади.

 

 

4-6 май 2023 йил Фарғона вилоятида спортнинг «Белбоғли кураш» тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Тошкент молия институти «Молия» факультети 1-босқич талабаси Абдунабиева Фарангиз 52кг вазн тоифасида қатнашиб фахрли I ўринни эгаллаб, 20-25 май кунлари Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

 

 

Ушбу ғалабалар билан Тошкент молия институти жамоаси «Жисмоний маданият ва спорт фаолияти» кафедраси жамоасини табриклайди.

15:19 / 2023-05-12
Success helper
Success warning