Ректор Полоцк давлат университетида таҳсил олаётган талабаларимиз билан учрашди

Ректор Полоцк давлат университетида таҳсил олаётган талабаларимиз билан учрашди

Хабар қилганимиздек, айни вақта Тошкент молия институти ректори бошчилигидаги делегация таълим йўналишидаги халқаро ҳамкорликларни янада кенгайтириш мақсадида Беларус Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.


Мазкур ташриф давомида институт ректори Т.З.Тешабаев Полоцк давлат университетида таҳсил олаётган талабаларимиз билан ҳам учрашди. 

 

 

Маълумки, Тошкент молия институти ҳамда Полоцк давлат университетлари ўртасида қўшма таълим дастури йўлга қўйилган бўлиб, айни вақта мазкур қўшма факультетда 300 нафардан ортиқ талабалар таҳсил олишмоқда. 

 

Келишувга кўра, талабаларимиз ПДУда ҳам таҳсил олишади. Ректор учрашган ушбу гуруҳ иккинчи бўлиб, аввалги курслар ҳам Полоцк давлат университетида таҳсил олиб қайтишган. 

 

 

Ректор ўз нутқида, аввало, ТМИ ҳамда ПДУ каби икки нуфузли олий таълим даргоҳида таҳсил олиш бахтига муяссар бўлган талабаларни чин қалбдан табриклаган ҳолда, Беларус ўлкасидаги таълим тизими ва талабалик ҳаёти ҳақида талабалар билан фикр алмашди. 

 

 

Суҳбат самимий ва дўстона руҳда ўтиб, талабалар  мазкур учрашувдан хурсанд бўлганликларини алоҳида таъкидлашди.

 

Ҳамкорликни самарасини оширишга қаратилган фаолият давом этмоқда.

11:31 / 2022-11-17
Success helper
Success warning