Мустақил изланувчиликка ҳужжат топширмоқчи бўлган талабгорлар диққатига!
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори талабларига мувофиқ 2023 йил 2-чорак учун олий таълимдан кейинги таълимнинг шаклларидан бири мустақил изланувчиликка Ягона электрон тизим — phd.mininnovation.uz орқали ҳужжатларни онлайн топшириш бошланди.
Ҳужжатлар жорий йилнинг 15 февралига қадар қабул қилинади.
Мустақил изланувчилик — фалсафа доктори (Доcтор оф Пҳилосопҳй (ПҳД) ёки фан доктори (Доcтор оф Сcиенcэ (ДСc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли.
Маълумот учун, юборилган ҳужжатлар илмий ёки таълим ташкилот томонидан кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади.