ТМИ вакиллари Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг олдини олиш (ПОД/ФТ) йўналиши бўйича халқаро анжуманда иштирок этишди
2022 йил 13-октабр куни Сочи шаҳрида Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг олдини олиш (ПОД/ФТ) йўналиши бўйича Халқаро тармоқ институтига (МСИ) аъзо олий таълим муассасаларининг XVII ялпи йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда Халқаро тармоқ институтига аъзо олий таълим муассасаларининг фаолияти, Халқаро тармоқ институти фаолиятини такомиллаштириш, «Содружество» халқаро илмий ва таълим рақамли платформасини ташкил этиш бўйича ва бошқа масалалар юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.