“Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” бўйича профилактик тадбири ўтказилди
2024 йилнинг 23 январь куни Тошкент молия институтида “Долзарб ўттиз кун” профилактик тадбирлар доирасида “Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” бўйича профилактик тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Й.Насимжонов, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи И.Кадиров, Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи полковник А.Шермухамедов, Юнусобод тумани ИИОФМБ бошлиғининг ХПБ бўйича ўринбосари подполковник А.Баҳрамов, Юнусобод туман ИИОФМБ 5-сон ИИБ бошлиғи подполковник Х.Суинбаев, ҳудудий профилактика инспекторлари, Юнусобод туманида жойлашган маҳалла фаоллари ва фуқаролари, институт ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари, барча факультет тюторлар ва талаба-ёшлари иштирок этишди.
Профилактик тадбирида доирасида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга қаратилган профилактик ишларни тизимли ташкил этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишни таъминлашга қаратилган муҳим вазифалар тўғрисида маърузачилар томонидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилди.
Шунингдек, жиноятчига жазо беришдан кўра, унинг олдини олиш афзал. Бу йўналишда ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги ҳамда жиноятчиликка қарши кураш нафақат ҳуқуқ-тартибот органларининг, балки барчамизнинг фаолиятимиз мезони бўлиши таъкидланди.
Тадбир давомида талабаларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.