Техникум битирувчиларини институтга қабул қилиш бўйича суҳбат жараёнлари бошланди

Техникум битирувчиларини институтга қабул қилиш бўйича суҳбат жараёнлари бошланди

 

Бугун, 2023 йил 21 август куни техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни институтнинг мос бакалавриат таълим  йўналишларига ўқишга қабул қилиш бўйича суҳбат жараёнлари бошланди.






 

Молия ва молиявий технологиялар ҳамда солиқлар ва солиққа тортиш таълим йўналишларига техникум битирувчиларини суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш бўйича бугун бўлиб ўтган суҳбат комиссияси ишида институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори С.Мехмонов, иш берувчи вакили - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлими бошлиғи Б.Улуғов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бош мутахассиси О.Сахибов ва бошқалар иштирок этди.









 


 

Суҳбат жараёнларининг шаффоф ва адолатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида ушбу жараён тўлиқ видеокузатув остида ўтказилди ва тўғридан-тўғри абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун ажратилган институтнинг 1-маърузалар залига овозли тарзда онлайн трансляция қилиб борилди.










 

Суҳбат натижалари шу куннинг ўзида абитуриентларга ўқиб эшиттирилди ва эътирозлар бўлган тақдирда апелляция комиссиясига ўрнатилган тартибда мурожаатлари қилишлари мумкинлиги маълум қилинди.

 

Суҳбат жараёнлари эртага ҳам давом этади.

 

21:00 / 2023-08-21
Success helper
Success warning