Тошкент молия институти талабаси бўлиш учун ажойиб имконият!

Тошкент молия институти талабаси бўлиш учун ажойиб имконият!

Тошкент молия институти ҳамда Беларус Республикасининг Полоцк давлат университетлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик шартномаси асосида ташкил этилган ТМИ-ПДУ қўшма факультетига ҳужжатлар қабули бошланганини маълум қиламиз.

 

Ҳужжатлар 2023-йил 31 июлдан 12 сентябрга қадар http:sf-tfi-pgu.uz сайти орқали қабул қилинади.


Абитуриентлар қуйидаги йўналишларга ҳужжат топшириши мумкин:
 

  • молия ва молиявий технологиялар;
     
  • бухгалтерия ҳисоби ва аудит.
     

Кириш имтиҳонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 июлдаги  421-сонли қарорига мувофиқ икки босқичда тест синовлари шаклида ўтказилади.
 

Тест синовлари рус тилида қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:
 

  • математика;
  • инглиз тили;
  • рус тили.
     

Маълумот учун: 2019 йилда Тошкент молия институти ҳамда Беларусь Республикасининг Полоцк давлат университети ҳамкорлигида Қўшма факультети ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда ушбу факультетда “3+1” таълим дастури асосида 400 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Қўшма факультет талабалари 3 йил Тошкент молия институтида ва 1 йил Полоцк давлат университетларида таҳсил оладилар. Факультетда таълим рус тилида олиб борилади.

 

Қўшма факультетда ўқиш давомида бир ўқув йилини Европада давом эттириш ҳамда улкан тажриба ва таассуротга эга бўлиш имконияти ва қўшма факультетини тамомлаган битирувчиларга:
 

  • Тошкент молия институти;
  • Полоцк давлат университети дипломлари берилади.
     

2023 йил мазкур факультетнинг илк битирувчиларига қўшма дипломлар берилди. (Диплом бериш маросими билан қуйидаги видеода танишинг - https://youtu.be/abaVc9qMYss)

 

Абитуриентларнинг талаба бўлиш орзусини амалга ошириш мақсадида Қўшма факультетига ҳужжатлар қабули давом этмоқда.
 

Ҳужжатлар қабули 2023 йил 12 сентябрга қадар давом этади.
 

Манзил: Тошкент шаҳри А.Темур 60-А уй.
 

Веб-сайт: http:sf-tfi-pgu.uz             📞 +99871 234 01 36 

 

11:54 / 2023-08-01
Success helper
Success warning