“Қалбимизда мангу яшар буюк сиймолар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

“Қалбимизда мангу яшар буюк сиймолар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

2023 йил 10 февраль куни “Менежмент ва маркетинг” кафедраси томонидан кафедра ҳафталиги доирасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишлаб  “Қалбимизда мангу яшар буюк сиймолар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбат доирасида S.Sobirjonov, N.Aliyeva, K.Murotmusayev ҳамда M.Xoldorov томонидан сўнгги йилларда улуғ аждодларимизга нисбатан муносабат ҳар қачонгидан ҳам юксак босқичга кўтарилгани, уларнинг маънавий-маърифий меросини ўрганишга бўлган эътибор тубдан кучайганлиги, хусусан, бугунги кунда буюк сиймоларимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш, уларнинг илмий-маданий меросини асраб-авайлаш ҳамда кенг оммалаштириш борасидаги ишларни янги босқичга кўтаришга қаратилган қатор ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Жумладан, давра суҳбати давомида “Энг яхши тренер” гранд при совриндори,  “Жисмоний ва руҳий саломатлик бу - англамоқ” халқаро дастури асосчиси ва муаллифи Комилжон Муротмусаев Бўрибоевич талаба-ёшлар қалбида юксак маънавиятни шакллантиришда китоб ва китобхонликнинг аҳамияти,  ёшлар орасида бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга хизмат қиладиган китобларга бўлган талабни ўрганиш, талаба – ёшларда ўсмирлик даврида лидерликни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари, киришувчанлик ва мулоқотчанлик сифатларини оширишга таъсир этувчи омиллар ҳамда лидер феномени тўғрисида тўхталиб ўтди.

 

Шунингдек, кафедра доценти., PhD Собиржонов Санжар Собиржонович ушбу тадбирни буюк аждодларимиз нафақат илмий-ижодий балки, миллий давлатчилик ва адолатли жамият барпо этиш борасидаги фаолияти билан ҳам жаҳон тарихида ўчмас из қолдиргани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

 

Давра суҳбати сўнгида “InfoCapital Books” нашриёт уйига тегишли бўлган жаҳон ва ўзбек адабиётлари кўргазма – ярмаркаси бўлиб ўтди.

13:41 / 2023-02-16
Success helper
Success warning