Қозон Федерал университетининг  Бошқарув, иқтисодиёт ва молия институти билан истиқболдаги ҳамкорлик вазифалари муҳокама этилди

Қозон Федерал университетининг  Бошқарув, иқтисодиёт ва молия институти билан истиқболдаги ҳамкорлик вазифалари муҳокама этилди

2022 йил 24 март куни Қозон Федерал университетининг  Бошқарув, иқтисодиёт ва молия институти директори Профессор Багаутдинова Наиля Гумеровна икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Тошкент молия институтига ташриф буюрди. Хорижий меҳмонни институт ректори Проф. Т.Тешабаев кутиб олдилар.





Учрашув давомида  магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма диплом дастурини йўлга қўйиш ҳамда профессор-ўқитувчиларни маъруза машғулотларига жалб қилиш, икки томонланама ҳамкорликда илмий ишлар ва грант лойиҳаларини тайёрлаш, талабалар учун алмашинув дастурлари, шунингдек, ёзги мактабларни ҳамкорликда ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди.


 

18:08 / 2022-03-24
Success helper
Success warning