Қуролли кучлар музейига ташриф

Қуролли кучлар музейига ташриф

Бугун Иқтисодиёт факультети тютори Раимов Хуршид ўзига бириктирилган ИМ-80 академик гуруҳ талабалари билан Қуролли кучлар музейига ташриф буюрди. Ташриф давомида талабаларга қисқача қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди. 1965 йилда ташкил топган. Музей экспозицияси Қуролли Кучлар тарихи, Марказий Осиё халқлари ҳарбий санъати, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ривожланишининг ҳозирги даврини акс эттиради.

Шунингдек музейда буюк саркарда Амир Темурга бағишланган алоҳида «Темурийлар даври ҳарбий санъати» экспозицияси ҳам мавжуд. Бу ерда ҳарбий юришлар хариталари, аскарлар сафланишининг схемалари, қурол-аслаҳалар, нишонлар ва Темурийлар даврининг бошқа экспонатлари ўрин олган. Ўзбекистон халқининг иккинчи Жаҳон урушида иштирокига бағишланган экспозиция ҳам мавжуд. «Мустақил Ўзбекистонни қўриқлаш» экспозициясида қўшин турлари, ҳарбийлар ҳаёти, уларнинг жанговар ва ҳарбий-сиёсий тайёргарлиги ҳақида маълумотлар олишди. Талабаларда чуқур таассуротлар қолди.





22:27 / 2021-12-03
Success helper
Success warning