"Рақамли иқтисодиёт шароитида онлайн тижорат” мавзусидаги мастер-класс дарси ўтказилди

"Рақамли иқтисодиёт шароитида онлайн тижорат” мавзусидаги мастер-класс дарси ўтказилди

Тошкент молия институтида  2023 йил  19 октябрь  куни  «InnoWeek-2023» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича масъул педагог ходимлар томонидан ташкил қилинган “Рақамли иқтисодиёт шароитида онлайн тижорат (Uzum маркет мисолида)” мавзусидаги мастер-класс дарси ўтказилди.

 

 

Ушбу мастер классга “Uzum савдо академияси” курси асосчилари ҳамда  «Топселлер» Ашуров Комилхон ва Зокиров Абдулатифлар таклиф қилинди.

 

 

Таклиф қилинган вакиллар  ҳозирги кунда рақамли иқтисодиётда  онлайн тижорат савдоси, уни йўлга қўйиш босқичлари ҳақида тақдимот қилдилар. Онлайн савдо қилиш платформалари билан таништирилиб, унда ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда талаб этиладиган қонун қоидалар тўғрисида кўрсатмалар берилди.

 

Талаба ва профессор ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавобларини олишди. Мастер-класс талабаларда катта таассурот уйғотди.

17:19 / 2023-10-19
Success helper
Success warning