Иқтисодиётнинг рақамли трансформациясида сунъий интеллектни ривожлантиришнинг асосий тенденциялари

Иқтисодиётнинг рақамли трансформациясида сунъий интеллектни ривожлантиришнинг асосий тенденциялари


Жорий йилнинг 25 март куни Тошкент молия институтида Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети, Беларус Республикаси Полотск давлат университети билан ҳамкорликда «Иқтисодиётнинг рақамли трансформациясида сунъий интеллектни ривожлантиришнинг асосий тенденциялари» мавзусидаги республика конференцияси ўтказилди.

Унда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, докторантлар ҳамда илмий изланувчилар иштирок этишди.

Конференцияни институт ўқув ишлар бўйича проректори и.ф.д.проф., С.У.Меҳмонов, ЎзФА академиги, профессор С.С.Гулoмов очиб берди. 





Конференция  қуйидаги шўбада ўз ишини олиб борди: 

1. Сунъий интеллектни иқтисодиётда қўллаш асослари.
 

2. Рақамли трансформацияда сунъий интеллектнинг роли.
 

3. Молия, банк ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида сунъий интеллектнинг ўрни ва қўлланилиши.
 

4. Ўзбекистонда сунъий интеллектнинг ривожлантириш истиқболлари.
 

20:19 / 2022-03-25
Success helper
Success warning