Спортнинг кураш тури бўйича талаба-ёшлар ўртасида «Ректор кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди

Спортнинг кураш тури бўйича талаба-ёшлар ўртасида «Ректор кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди

2023 йил 27 апрель куни Тошкент молия институти «Жисмоний маданият ва спорт фаолияти» кафедраси профессор-ўқитувчилари, «Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар» бўлими ҳамда «Молиячи» спорт клуби билан институтнинг спорт мажмуасида «Спорт-соғлик гарови» шиори остида спортнинг кураш тури бўйича талаба-ёшлар ўртасида «Ректор кубоги» мусобақаси юқори савияда бўлиб ўтди.

 

 

 

Ушбу мусобақада 250 дан зиёд талаба-ёшлар фаол иштирок этишди. Совринли ўринни эгаллаган талаба-ёшлар «Молиячи» спорт клуби томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

 

 

 

 

66 кг вазн тоифасида:

 

 1-ўринни Эгамбердиев Жахонгир «Қўшма»факультети талабаси;

 2-ўринни Турдимуҳаммадов Аброр «Иқтисодиёт» факультети талабаси;

 3-ўринни Шаропов Бекзод «Банк иши» факультети талабаси эгаллади

 

73кг вазн тоифасида:

 

 1-ўринни Эгамбердиев Жалолиддин «Банк иши» факультети талабаси;

 2-ўринни Исоқулов Озод «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» факультети талабаси;

 3-ўринни Исматов Азам «Солиқлар ва суғурта» факультети талабаси эгаллади

 

81кг вазн тоифасида:

 

 1-ўринни Шавкатжонов Мардон «Буджет ҳисоби ва ғазначилик» факультети талабаси;

 2-ўринни Бобожонов Дилшод «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» факультети талабаси;

 3-ўринни Худоёров Мирзохид «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» факультети талабаси эгаллади

 

90кг вазн тоифасида:

 

 1-ўринни Қушмуродов Асадбек «Молия» факультети талабаси;

 2-ўринни Ражабов Султонмурод «Сиртқи» факультети талабаси;

 3-ўринни Иззатов Азамат «Солиқлар ва суғурта» факультети талабаси эгаллади

 

+90кг вазн тоифасида:

 

 1-ўринни Мамазияев Нодир «Итисодиёт» факультети талабаси;

 2-ўринни Ражабов Бахриддин «Солиқлар ва суғурта» факультети талабаси;

 3-ўринни Тожиев Камолиддин «Банк иши» факультети талабаси эгаллади

 

 

 

 

 

19:32 / 2023-04-27
Success helper
Success warning